Тошкентнинг Ботир Зокиров ва Навоий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши мумкин. Фаоллар бу жойга кўприк эмас, «одамлар дам оладиган жамоат макони, шаҳар муҳити керак»лигини таъкидлаяпти. Муштарийлар 2022 йилги реконструкциядан сўнг Навоий кўчасида тирбандлик муаммоси камайганини ҳам эслатди.
Тошкентдаги Навоий кўчасининг бир қисмида жамоат транспорти учун алоҳида йўлак ташкил этилди. Ҳозирча у лозим даражада ишлаётгани йўқ. «Газета.uz» мухбири бунинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилди.
Пойтахтнинг Навоий кўчасида синов тариқасида йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун интеллектуал фото ва видеони қайд этиш камералари ўрнатилди. Ушбу ақлли радарлар Австриянинг «Glans Gresselchaft Tashkent» компаниясига тегишли бўлиб, шаҳар ҳокимияти кўчани рақамлаштириш таклифини ўрганмоқда.
Журналистлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида кўчалардан қандай мақсадларда фойдаланиш ва жамоат транспорти устуворлиги юзасидан мунозара бўлиб ўтди. Шаҳар маъмурияти кўчаларда йўловчи ёки юк ташиш имкониятини эмас, балки ҳаракат ўтказувчанлигини оширишга эътибор қаратмоқда, реконструкция қилинаётган кўчаларда муаммо кўрмаяпти ҳамда янги тротуарлар ва вело-йўлакларни қулай, трамвайни эса Навоий кўчасининг «ўлчамлари»га мос келмайди, деб ҳисоблайди. Шунингдек, маъмурият бу борада шаҳар аҳолиси билан маслаҳатлашишни ортиқча деб ҳисоблайди, сабаби — бу вақт талаб этади.
«Навоий кўчасига трамвай қайтарилмайди», — дея маълум қилди Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов. «Газета.uz» эълон қилган мақоладан кейин ҳокимлик кўчани реконструкция қилиш лойиҳасига ўзгартишлар киритди — у ерга автобуслар учун йўлак қўшилди ва чорраҳалардан бири ўзгартирилди.
Аҳмад Дониш ва Фарғона йўли кўчаларини тезюрар шосселарга айлантирган Тошкент ҳокимлиги яна бир марказий кўча — Алишер Навоий кўчасига ҳам қўл узатди. Ишлар яна огоҳлантиришсиз бошлаб юборилди. Режа президентнинг шаҳар биринчи навбатда пиёдалар учун қулай бўлиши кераклиги ҳақидаги баёнотига зид келмоқда. «Газета.uz» нашрининг давлат раҳбарига мурожаати.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг